июл 13, 2023 15:55 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси санаси маълум бўлди
    Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси санаси маълум бўлди

Ўзбекистон президентининг лавозимга киришиш маросимининг аниқ санаси маълум бўлди.

 Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади.

Сайланган шахсга Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топшириш ва президент лавозимига киришиши маросими (инаугурация) сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида ўтказилади.

Маросимда Марказий сайлов комиссияси Мирзиёевга “Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани топширади.

Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис йиғилишида махсус қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда Ссйловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашган.

Ёрлиқ