Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистон давлат масъуллари билан музокара ўтказди
Хитой ташқи ишлар вазирини Ўзбекистон давлат масъуллари билан учрашганида, томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамматомонлама стратегик алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Тошкент шаҳрига сафар қилган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 12 ноябр куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу учрашувда Шавкат Мирзиёев Пекин давлати масъулларини Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовни вафот этгани муносабатида ўзбекистонликларга билдиран ҳамдардликларини қадрлаб, уларга ушбу тасаллият учун миннатдорчилик билдирди. Учрашувда шунингдек томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг вазияти ва истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтиришни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Икки мамлакат давлат масъуллари шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилоти чорчубасида яқин ҳамкорликларни давом эттириш учун катта қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабар бердилар.
Бундан олдин ҳам Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, мулоқот қилганди.
Хитой ташқи ишлар вазирини Тошкентга сафар қилиши ва Ўзбекистон давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот ўтказганини Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг вафотидан кейин дунё ва минтақа давлатлари раҳбарлари ва маъулларини Тошкентга қилаётган сафарларининг давоми деб баҳолаш мумкин.
Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов ўз ҳукумати даврасида минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан бироз ёпиқроқ сиёсатларни йўлга қўйганди.Бунга илова у барча мамлакатлар хусусан минтақа мамлакатлари билан ўз навъидаги эҳтиёткорлик ва шак- шубҳага асосланган алоқаларни йўлга қўйиб, қўшний мамлакатлардан узоқлашиш сиёсатларни олиб борарди.
Уша пайтларда Тошкет давлатини қўшний мамлакатларга нисбатан манфий қарашлари ва Ўзбекистон давлатини Тожикистон ва Қирғизистон билан ошиб борган ихтилофлари ушбу мавридлар сирасидандир.
Аммо бугунги кунда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев чиқарган баёнотида, минтақа ва дунё мамлакатларини ҳамкорликка даъват этишига қўшимча, Ўзбекистонни конструктив ҳамкорликлар ва алоқаларни қайта тиклашга тайёр эканлигини эълон қилди.
Минтақа мамлакатлари ўртасида Хитой халқ республикаси Ўзбекистон билан яқин алоқага эга бўлган мамлакатлардан биридир. Пекин давлат масъуллари Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлигини Хитой республикаси хавфсизлиги деб баҳолашмоқда. Шу сабадан Марказий Осиё республикалари фуқароларидан айримларини ИШИД террорчилик гуруҳи ва ваҳҳобийлик каби хавфли оқимига қўшилишидан Хитой давлат масъуллари ҳам Марказий Осиё давлаталари каби хавотирланиш билдиришмоқда. Яқинда Пекин давлат маъсуллари Афғонистон билан Тожикистон ва Қирғизистон чегараларида Хитой маблағлари ва харажатлари билан ҳарбий кузатиш минораларини қурилишини эълон этдилар.
Ушбу янгиликлар мажмуаси Хитой давлати учун Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлигини қай даражада аҳамиятли эканлигидан далолат бермоқда.
Айтиш керакки, Хитой давлати Ўзбекистоннинг садво сотиқ ва сармоя киритиш бўйича муҳим иқтисодий шерикларидан ҳисобланади.
Икки мамлакат ўртасида товар айрибошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошганлиги айтилади.
Хитой халқ республикаси ширкатларининг Ўзбекистонда муҳим лойиҳалрни амалга ошириш учун киритадиган сармоялари ҳам 6 миллиард 500 миллион доллар деб эълон қилинган.
Бутун жаҳонда ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспорт этаётган Хитой каби мамлакат учун 31 миллион аҳолига эга Ўзбекистон бозорлари махсус аҳамият касб этиши табиий бир ҳолдир.
Ҳаққатан ҳам Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазирини Ўзбекистонга сафар қилишини Пекин давлат масъулларини олдингиданда иқтисодий ва савдо- сотиқ ҳамкорликларини кенгайтириш мақсадида сиёсий ва маданий алоқаларини кучайтиришга ҳаракат қилаётанлиги деб баҳолаш мумкин.
Пекин давлат масъуллари шунингдек Ўзбекистоннинг янги ҳукумати даврасида ҳам кўпроқ ҳамкорлик қилиш учун имконият ва фурсатларни вужудга келишига умид қилишмоқда.