Ўзбекситон ТИВ раҳбари Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86462-Ўзбекситон_ТИВ_раҳбари_Покистондаги_теракт_муносабати_билан_ҳамдардлик_билдирди
Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз, дея ёзди Бахтиёр Саидов.
(last modified 2023-08-01T07:38:46+00:00 )
август 01, 2023 12:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекситон ТИВ раҳбари Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди
    Ўзбекситон ТИВ раҳбари Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз, дея ёзди Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонда сиёсий қурултой пайтида содир бўлган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз”, - деди Саидов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакат бу оғир дамларда биродар Покистон билан бирга эканини қўшимча қилган.