Мирзиёев ва Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86468
Икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилди.
(last modified 2023-08-01T08:38:24+00:00 )
август 01, 2023 13:25 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди
    Мирзиёев ва Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди

Икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали суҳбат қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этишди.

Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.