август 05, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Ашхобод саммити якуни: уч томонлама қўшма баёнот эълон қилинди
    Ашхобод саммити якуни: уч томонлама қўшма баёнот эълон қилинди

Қўшма баёнотда сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транзит ва халқаро йўлакларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик таькидланди.

Кеча Ашхободда Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожкистон президентлари иштирокида уч томонлама саммит бўлиб ўтди.

Саммитда дўстлик ва яхши қўшничилик, сиёсат, иқтисод, хавфсизлик, экология, сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган қўшма баёнот қабул қилинди. Қўшма баёнотда қуйидаги масалалар таькидланди:

Томонлар энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этиб, табиий газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, шунингдек, электр энергияси етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликнинг алоҳида аҳамиятини таъкидладилар.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва уч давлатнинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон транспорт йўналиши бўйича мультимодал юк ташишни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар, бу эса уч давлатнинг денгиз портларига чиқиш имконини беради, шу жумладан Каспий денгизи ва Форс кўрфази портларига.

Томонлар сув ресурсларини самарали бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва модернизация қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида келгусида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишланмалар олиб боришга келишиб олдилар.

Ёрлиқ