Ўзбекистон расмийлари ва Европа вакиллари ўртасидаги учрашувда Афғонистон масаласи диққат марказида бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86602-Ўзбекистон_расмийлари_ва_Европа_вакиллари_ўртасидаги_учрашувда_Афғонистон_масаласи_диққат_марказида_бўлди
Ўзбекистон расмийлари ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакиллари Тошкентдаги йиғилишда Афғонистондаги вазиятни кўриб чиқди.
(last modified 2023-08-06T10:54:40+00:00 )
август 06, 2023 10:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон расмийлари ва Европа вакиллари ўртасидаги учрашувда Афғонистон масаласи диққат марказида бўлди
    Ўзбекистон расмийлари ва Европа вакиллари ўртасидаги учрашувда Афғонистон масаласи диққат марказида бўлди

Ўзбекистон расмийлари ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакиллари Тошкентдаги йиғилишда Афғонистондаги вазиятни кўриб чиқди.

2023-йилнинг 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори в.б. Клеменс Коя билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасида Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, Афғонистондаги жорий вазият юзасидан фикр алмашилди.

К. Коя Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш, Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида муҳим ўрин эгаллашини алоҳида таькидлади.