Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилади
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битими тасдиқланди
Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилинди.
Битимнинг асосий мақсади - тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Ратификация қилинган битим Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Битим икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беради ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.