Ўзбекистон - Қозоғистон махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 08 Aug 2023 07:42:48 GMT )
август 08, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон - Қозоғистон махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди
    Ўзбекистон - Қозоғистон махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди

Қозоғистоннинг «Оймаша» полигонида Ўзбекистон - Қозоғистон Мудофаа вазирликларининг ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди.

Бир неча кун давом этадиган ўқувлар ҳарбий бўлинмаларнинг вазифалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотларида бошқа давлатлар армияси билан тажриба алмашиш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кескин вазиятларга доимо шай туриш, энг сўнгги технологиялар ёрдамида ҳарбий хизматчилар кўникмаларини мунтазам оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун икки давлат ҳарбий бўлинмалари якка ва гуруҳ таркибларига ажратилиб, ўқув машғулотларига старт берилди. 

Ўқув машғулотлари доирасида ҳарбий хизматчилар мажмуавий-тактик ҳамда узоқ масофага юриш машқи, жисмоний тайёргарлик, 45 километр масофага тўлиқ жанговар ҳолатни қабул қилган ҳолатда югуриш, тактик-тиббий тайёргарлик синовларидан ўтади.

Ёрлиқ