август 10, 2023 19:47 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши Бош котиби билан гаплашди
    Бахтиёр Саидов Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши Бош котиби билан гаплашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан телефон орқали мулоқот қилди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов “Форс Кўрфази  ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан телефон орқали мулоқот қилдик.

Жорий йилнинг июл ойида Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш ва минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг имкониятларини муҳокама қилдик”, деб маълум қилди.

Ёрлиқ