Ўзбекистон Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида иштирок этади
(last modified Fri, 11 Aug 2023 09:05:47 GMT )
август 11, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида иштирок этади
    Ўзбекистон Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида иштирок этади

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокараларда Ўзбекистондаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши каби таклифлар билдирилди.

Шунингдек Афғонистонда Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш, Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотларини Афғонистоннинг тегишли идораларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилиш муддатларини қисқартириш ҳам таклиф қилинди деб хаба қилган Газета сайти.

Таклифлар ишлаб чиқиш ва маълумот алмашиш учун қўшма техник ишчи гуруҳ тузиш таклифи қўллаб-қувватланди, унинг таркибини яқин вақт ичида тасдиқлаш ва тақдим этишга қарор қилинди, — дея қўшимча қилди агентлик.