август 15, 2023 19:46 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд кубометргача рус газини етказиб бериши кутилмоқда
    Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд кубометргача рус газини етказиб бериши кутилмоқда

Қозоғистон ҳукумати Россия газини Ўзбекистонга 1,5 миллиарддан 10 миллиард куб метргача транзит қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маьлум қилди:“Ҳозир биз 1,5 миллиард кубометрдан 10 миллиард куб метргача газ транзитини муҳокама қилмоқдамиз. Ўзбекистонга россиялик ҳамкасбларнинг зарур ҳажмда газ экспорт қилишга тайёрлигига қараб та’минот ҳажми янада ошиши мумкин”.

Унинг фикрича, Россиядан Ўзбекистонга газ транзити Қозоғистон учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия Президенти Владимир Путин “Уч томонлама газ иттифоқи”ни яратиш таклифи билан чиққанди. Бу иттифоққа Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон давлатларининг кириши кўзда тутилган.

Ёрлиқ