Туркманистон Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқининг таклифидан хавотирда
Туркманистон Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги “уч томонлама газ иттифоқи”ни кенгайтириш режаларидан “жиддий хавотир”ини билдирди.
Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан “уч томонлама газ иттифоқи” тузиш режалари 2022-йил ноябр ойи охирида эьлон қилинган эди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Туркмангаз” вице-президенти Мирод Арчаев айтди:Россия ТИВ вакилининг Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи” деб аталувчи иттифоқни кенгайтириш имконияти ҳақидаги баёноти Туркманистон манфаатларига дахлдор ва кўплаб саволларни туғдирмоқда.
Арчаев, Туркманистон газ соҳасида уч томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини истисно қилмаслигига ишора қилиб, қўшимча қилди:Бу таклифда бошқа давлатларнинг, жумладан Туркманистоннинг ҳам манфаатлари эьтибордан четда қолган.
Бу туркман расмийси Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон узоқ вақтдан бери Пекин билан Марказий Осиёдан Хитойга табиий газ ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиб келаётганини ҳам эслатиб ўтди.
Туркманистон конларидан газ Туркманистон-Хитой газ қувури орқали етказиб берилади, унинг барча уч тармоғи “Туркманистон ва Хитой томонлари томонидан биргаликда қурилади”.
“Туркмангаз” раҳбари ўринбосари:“Қувурни тўлдириш учун бошқа мамлакатлардан газ манбалари йўқ, Хитойга етказиб берилаётган газ ҳажмини тақсимлаш бўйича мавжуд режада Туркманистон-Хитой газ қувури лойиҳаси иштирокчилари сонини кўпайтириш режалари мавжуд эмас”.
Бу туркман амалдори яна қўшимча қилди:Тақдим этилган Россия режасида Туркманистон билан бу борада ҳеч қандай маслаҳатлашув ўтказилмаган ва бундай ёндашув Туркманистон томони учун тушунарсиз ва номақбулдир ва буни газ соҳасидаги халқаро ҳуқуқ ва тартиб стандартларига зид деб ҳисоблайди.