Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили иш бошлади
(last modified Wed, 23 Aug 2023 16:16:37 GMT )
август 23, 2023 21:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили иш бошлади
    Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили иш бошлади

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди.

Таъкидланишича, ушбу учрашувда бош котиб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.

У ўзгаришларни амалга оширишда, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда БМТ Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ҳамда БМТ орқали бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилдилар.