Афғонистон масаласи АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари музокаралари диққат марказида бўлди
(last modified Thu, 24 Aug 2023 07:50:50 GMT )
август 24, 2023 12:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистон масаласи АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари музокаралари диққат марказида бўлди
    Афғонистон масаласи АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари музокаралари диққат марказида бўлди

23-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасининг катта ходими Шарлотт Олдҳем-Мур билан учрашди.

Суҳбат чоғида кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, АҚШ Конгреси Сенати вакили Афғонистонда кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакатдаги хотин-қизлар ҳуқуқларини таьминлаш борасидаги саьй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлигини таькидлади.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва АҚШнинг Афғонистонга гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларини янада мувофиқлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.