Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчилик қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i87392-Россия_Ўзбекистонда_корхона_очиш_бўйича_етакчилик_қилмоқда
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган.
(last modified 2023-08-28T06:13:21+00:00 )
август 27, 2023 20:01 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчилик қилмоқда
    Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчилик қилмоқда

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчилик қилмоқда ва жорий йилда 425 та корхона Росссия капитали ёрдамида очилган. Кучли учликдан Хитой (329 та) ва Туркия (143 та) ўрин олган.

Қолган давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Қозоғистон – 94 та;

Жанубий Корея – 59 та;

Тожикистон – 39 та;

Қирғиз Республикаси – 34 та;

Туркманистон – 31 та;

Озарбайжон – 24 та;

АҚШ – 22 та;

Германия – 17 та.