Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди 
(last modified Tue, 05 Sep 2023 04:26:10 GMT )
сентябр 05, 2023 09:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди 
    Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди 

Ўзбек қўшиқчилик санъати яна бир намояндадан ажралди: Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, 4 сентябр куни 76 ёшида вафот этди. 

Ҳофиз, созанда, шоир, бастакор Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. 

1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган эди.  

Шерали Жўраев Тошкент театр ва рассомчилик институтини, сўнгра Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тугатган.  

Шерали Жўраев ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган. 

Жўраевнинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши танилган. Бугунги кунгача ижро этган қўшиқлари сони 600 дан ошади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.