Ўзбекистонликлар Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича етакчилик қилмоқда
(last modified Sat, 09 Sep 2023 14:22:41 GMT )
сентябр 09, 2023 19:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликлар Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича етакчилик қилмоқда
    Ўзбекистонликлар Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича етакчилик қилмоқда

2023 йил январ-июл ойларида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олди. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар.

Қозоғистон республика Ички ишлар вазирлигига кўра, 2023 йил 7 ойи давомида 14561 киши Қозоғистон фуқаролигини олган, шундан 11142 нафари қозоқ миллатига мансуб. 

Уларнинг аксарияти Ўзбекистондан – 8500 (шундан 7301 нафари қозоқ миллатига мансуб). 

Шу билан бирга, Россиядан келган 2133 (шундан 845 нафари қозоқ миллатига мансуб), Туркманистондан келган 1203 (1185), Хитойдан келган 1064 (1062) ва Қирғизистондан келган 718 (535) нафар хорижлик ҳам Қозоғистон фуқаролигини олган. 

2022 йилда эса Қозоғистон Республикаси фуқаролигини 22114 киши қабул қилди, шундан 17663 нафари қозоқ миллатига мансублар. Энг кўп фуқароликни Ўзбекистондан келганлар олди – 14353 (шундан 13166 нафари қозоқ миллатига мансублар).

Ёрлиқ