Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга қисқарган
(last modified Wed, 13 Sep 2023 05:03:19 GMT )
сентябр 13, 2023 10:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга қисқарган
    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга қисқарган

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари август ойида 958,4 миллион долларга камайган ҳолда 1 сентябрь ҳолатига кўра 32,69 млрд долларни ташкил этди. Захиралар кетма-кет бешинчи ой (апрель ойидан бери) пасайиб бормоқда ва йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотлариг таяниб Газета сайти хабар қилган.

Ўзбекистонда хорижий валюта захиралари 860 миллион долларга (-9 фоизга) камайиб, 8,7 миллиард долларни ташкил этди. Захираларнинг хорижий валютадаги қисмининг кескин камайиши август ойида миллий валютанинг девальвацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кўрсаткич 2013 йилдан бери статистиканинг барча даврлари учун антирекордни янгилашда давом этмоқда. Йил бошидан буён валюта захиралари 2,94 миллиард долларга камайган.

Олтин захираси қиймати 410,5 млн долларга — 23,43 млрд долларгача ошган. Бу қимматбаҳо метал физик ҳажми 0,3 млн трой унцияга (9,3 тонна), яъни 12,1 млн трой унциягача ошгани ҳисобига рўй берган (376,3 тонна атрофида).