Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди
(last modified Mon, 25 Sep 2023 06:16:47 GMT )
сентябр 25, 2023 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди
    Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Украина ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яна бир бор огоҳликка даъват этди

Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалаётгани қайд этилган.

«Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», — дейилади Ўзбекистон ташқи миграция агентлиги хабарда.

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатларнинг (шу жумладан, Россиянинг) ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154,1-моддасига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши эслатиб ўтилган деб хабар қилган Кун сайти.

Эслатиб ўтаимз:

2023 йил ёзида Россия томони Донецк областида Ўзбекистондан келган қурувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни кўнгилли сифатида урушга юборгани ҳақида хабарлар нашр этилди

Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмаслик ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирганди.