Ўзбекистон ва Британия минтақавий хавфсизлик масаласини муҳокама қилди
Кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Британия қуролли кучлари вазири Жеймс Хиппи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Британия қуролли кучлари вазири минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кўриб чиқди.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг бугунги даражаси, минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
Жеймс Хиппи Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкамлаш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Британиянинг Ўзбекистон билан Афғонистон йўналишида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.