сентябр 28, 2023 19:23 Asia/Tashkent
  • Анқарада Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳининг 3-йиғилиши ўтказилди
    Анқарада Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳининг 3-йиғилиши ўтказилди

Туркия пойтахти-Анқара шаҳрида Туркия-Ўзбекистон қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Туркия мамлакати Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим савдо шерикларидан бири бўлиб 2022 -йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши бу ҳамкорликнинг далилидир.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг 3-йиғилиши Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг раислигида бўлиб ўтди.

Туркия ТИВ ҳам ижтимоий тармоқарида эълон қилинган постида мазкур учрашув ҳақида қуийдагича деди: бу учрашувда Ўзбекистон билан ўтказилган уччинчи олий даражадаги ҳамкорлик кенгашига тайёгарлик кўриш ва кун тартиби икки давлат ўртасидаги ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, товар айирболаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳомкаа қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия   стратегик режалаштириш гуруҳининг 3-йиғилиши икки давлатнинг энергия, транспорт, туризм, контракт, таълим, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро ўзгаришлар, хусусан Анқара ва Тошкент ҳукуматлари ўртасидаги алоқалар муҳокама қилинди ва кўриб чиқилди.

Ёрлиқ