октябр 04, 2023 11:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» футбол клуби «Мумбай Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
    Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» футбол клуби «Мумбай Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Навбаҳор» ўз тарихида мухлислари қаршисида ўтказган Осиё Чемпионлар лигасидаги дебютида биринчи бўлимда ҳисобни оча билмади. Аксинча, меҳмонлар пенальтидан фойдалана олишмади.

Ўйиннинг кккинчи бўлимга келиб Самвел Бабаян шогирдлари уйғонишди. Жамшид Искандеров ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Остон Ўруновнинг чиройли узатмасидан кейин Жасур Яхшибоев иккинчи голга муаллифлик қилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг 87-дақиқадаги узатмасидан кейин эса Дониёр Абдуманнопов ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Шу тариқа, Наманган клуби 4 очко билан гуруҳ пешқамига айланди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин бугун «Нассажи Мозандарон» (3 очко) ва «Ал-Ҳилол» (1 очко) ўртасида бўлиб ўтади деб хабар қилган Кун сайти..

 ОЧЛ. «D» гуруҳи. 2-тур

«Навбаҳор» – «Мумбай Сити» (Ҳиндистон) 3:0Ҳакам: Муҳаммад Назми (Малайзия)

Ёрлиқ