Ўзбекистон ва Россия форумида 10 шартнома имзоланди
(last modified Thu, 05 Oct 2023 05:34:32 GMT )
октябр 05, 2023 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия форумида 10 шартнома имзоланди
    Ўзбекистон ва Россия форумида 10 шартнома имзоланди

Тадбирда Россия Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов иштирок этишди.

 Қозон шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форумида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди. 

Форум давомида Денис Мантуров Россия президенти Владимир Путиннинг табрик сўзини ўқиб эшиттирди. Форумда иштирок этган Жамшид Ходжаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

“Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида бу борадаги тўсиқларни ўзаро бартараф этиш бўйича доимий ва тизимли ишлар олиб борилиб, электрон тижоратни кенгайтирмоқдамиз. Бизда сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд. Бунинг учун биз яратилган технопаркларнинг афзалликларидан, шунингдек, молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларидан, хусусан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Саноатни ривожлантириш жамғармасидан фаолроқ фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади табрикда.

Форумда Денис Мантуров ва Жамшид Ходжаев иштирокида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди.

Шундай қилиб, Бошқирдистон ҳукумати билан Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек Татаристон ҳукумати ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режалари имзоланди.

Бу ҳужжатларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, тадбирлар ўтказиш, етказиб беришни ташкил этиш каби жиҳатлар ўрин олган.