Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонлари оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида айниқса Ҳирот виляотида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди деб таъкидланган.
“Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир”, - дейилади баёнотда.
Кеча Афғонистон ғарбида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.