октябр 11, 2023 10:00 Asia/Tashkent
  • Чехияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Чехия бош вазири Петр Фиаланинг учрашуви бўлит ўтди
    Чехияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Чехия бош вазири Петр Фиаланинг учрашуви бўлит ўтди

Кеча Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Чехия бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви ўтказилди.

Жорий йилнинг январ-август ойларида ўзаро савдо ҳажми қарийб 2,5 баробар ўсди. Бунга Ўзбекистон Европа Иттифоқи преференциялар бош тизимига (GSP+) қўшилгани ҳам ёрдам берди деб хабар қилган Кун сайти.

Бироқ, бу кўрсаткич мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги, ўзаро савдодаги дисбалансни тўғрилаш бўйича фаол ишлаш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг юқори стандартлари ва техник регламентларига мос келадиган тайёр маҳсулотларни экспорт қилишдан манфаатдор. 

 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг Европа бозорларига чиқишида ягона СЕ (Certification Europe) белгиси билан сертификатлаш мақсадида синовдан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Учрашувда инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ