Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ лари Ғазо бўлгасидаги касплхонани нишонга олинганини қораладилар
(last modified Wed, 18 Oct 2023 07:53:19 GMT )
октябр 18, 2023 12:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ лари Ғазо бўлгасидаги касалхонани нишонга олинганини қораладилар
    Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ лари Ғазо бўлгасидаги касалхонани нишонга олинганини қораладилар

Ўзбекистон ва Тожикистон сионистик режимнинг Ғазодаги каслхоанаг уюштирганр ҳужумини қораладилар

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режим томонидан Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонаси бомбардимон этилгани ва бу ҳужумда 500 нафардан ортиқ инсонлар шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги Ал -Муъмадоний шифохонасига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралади.

Қалампир сайтига кўра, “Ғазо секторидаги Ал -Муъмадоний касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирган.

Шунингдек Тожикистон ТИВ ҳам кеча сионистик режим томонидан Ғазо бўлгасидаги касалхоналардан бирига уюштирилган ваҳшиёна ҳужумни қоралади.

 Азияплюс сайтининг хабар қилишича,  Тожикистон ТИВ баёнотида фуқаролик иншоотлари айниқса шифохоналар ҳеч қандай ҳужумга учрамаслиги ва барча шароитларга алоҳида хизмат кўрсатиш учун хавфсиз жой бўлиши керак деб таъкидланган.

Тожикистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ярадорларга соғайишини тилади.

Тожикистон ТИВ баёнотида Тожикистон Республикаси ТИВ аҳм  зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаб томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш учун мулоқотни бошлашга чақиради деб келтирилган.