октябр 19, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
    Мирзиёев Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди

Суҳбатда Хитой томони Мирзиёев “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди.

Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Конструктив сиёсий мулоқотнинг бугунги даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро кўмак алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алоқалар ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон етакчиси шунингдек, Вьетнам президенти Во Ван Тхионг билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

Ёрлиқ