Эрон Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш имкониятларини баҳам кўришга тайёр эканлигини маълум қилди
Эрон президенти аппаратининг фан, технология ва билимга асосанган иқтисодий масалалар бўйича идора раисининг ўринбосари, Эрон Ислом республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги имкониятларни Ўзбекистон билан баҳам кўришга тайёрлигини таъкидлади.
Эрон президентининг фан, технологиялар ва билимга асосланган иқтисодий бўйича идора раисининг ўринбосари ва бу идоранинг бир гуруҳ раислари Ўзбекистон инновациялар вазирининг таклифига асосан Ўзбекистон халқаро инновациялар ҳафталиги тадбирида қатнашиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
Эрон павильонида 25 та Эроннинг билимга асосланган компаниялари иштирок этган Uzbekistan Innovation Week кўргазмасида ташриф буюриш, Тошкентдаги Эроннинг Инновациялар ва технологиялар уйига ташриф буюриш ва бир қанча технологик шартнома тузиш ва билимга асосланган экспортини ривожлантиришга замин яратиш ушбу сафарнинг бошқа режаларидандир.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти ҳузуридаги "Фан ва технологиялар ўзаро ҳамкорлик маркази "илмий вице-президенти Ўзбекистон Респуликаси президенти ҳузуридаги "фан ва технологиялар ўзаро ҳамкорлик маркаази" илмий вице президенти Амирҳусейн Мирободий Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридаги Шоҳ Мед касахонасига ташрифи чоғида, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги инновацион технологиялар маркази орқали " Шоҳ мед" тиббиёт мажмуаси билан ўзаро алоқалари бошланган ва даволаш ходиларини қабул қилиш даволаш ускунларини сотиш ва маркетинг бўйича чора- тадбирлар ҳам белгилади деб қўшимча қилди.
Амирҳусейн Мирободий шунингдек Ўзбекистонда яратилган инфратузилма самарали ишларни амалга ошириш мумккинлигини кўрсатади ва Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги эронлик мутахассислар ҳам бўлиши мумкин деб баён этди.
Ташриф якунида Эроннинг Тошкент шаҳридаги инновациялар ва технологиялар уйи ва Шоҳ мед касалхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.