Самарқанд шаҳрида UNWTO тематик офиси очилди
Самарқанд UNWTO ҳамкорлигидаги Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили, UNWTOга аъзо давлатлар вазирлари ва делегациялари иштирок этди.
Спутник сайтига кўра, Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган.
“Офис UNWTOнинг 1-тоифали ташкилоти ҳисобланади, унинг бошқарув сиёсатига мос келади ва Ташкилотнинг иш ва бюджет дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Офис биноси Самарқанд шаҳридаги "Бобур Мирзо" кўчасида жойлашган