Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми ошди.
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва савдо ҳамкори бўлиб, бугунги кунда хитойлик инвесторлар капитали иштирокидаги 2140 дан ортиқ компания мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳаларида фаолият юритмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Ю Жун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди:Ўзбекистон статистик маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9 миллиард 400 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиздан ортиқ ўсган.
Юижун шундай деди:Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги ва сармоянинг асосий манбаи бўлиб, 2017 йилдан буён Хитойнинг Ўзбекистонга киритган жами сармояси 4 баробарга ошиб, 11 миллиард долларга етди.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам шундай таъкидлади:Ўзбекистон “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлаган ва фаол иштирок этган биринчи давлатлардан бири бўлиб, ушбу ташаббус натижасида Марказий Осиё мамлакатлари денгизга қулай ва самарали чиқиш имкониятига эга бўлди.