Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 02 Nov 2023 15:59:52 GMT )
ноябр 02, 2023 20:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари учрашувида икки мамлакат ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” имзоланди.

Спутник сайтининг  хабар қилишича, Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. 

Ўзбекистон ваТуркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда ижобий суръат касб этаётганини қайд этдик, бўлажак олий ва юқори даражадаги кун тартибимизни кўриб чиқдик ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2023-2024-йилларга мўлжалланган “йўл харитаси”ни имзоладик”, — деб ёзади вазир.