Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтади
8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда Озарбойжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.