Ўзбекистон президенти рафиқаси Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чорлади
(last modified Thu, 16 Nov 2023 05:15:29 GMT )
ноябр 16, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чорлади
    Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чорлади

Ўзбекистоннинг биринчи хоними, Zamin халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Истанбул шаҳрида Фаластин бўйича ўтказилган саммитда иштирок этди. 

Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда, деди Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.

У ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.

Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.

Ёрлиқ