ноябр 20, 2023 11:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти: ҳарбий дронлардан фойдаланиш жуда муҳим
    Ўзбекистон президенти: ҳарбий дронлардан фойдаланиш жуда муҳим

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ўзбекистон президенти, Ўзбекистон Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга  таширф буюрди. 

Кун сайтининг хабар қилишича, Мирзиёев ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. 

Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистон президентига Туркиянинг Bayraktar TB2 разведка-зарба дрони парвози намойиш этилди.

Ёрлиқ