ноябр 21, 2023 17:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 12 млрд 877 млн 4 минг долларни ташкил этди
    Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 12 млрд 877 млн 4 минг долларни ташкил этди

Ўзбекистон статистика агентлигига кўзра Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 12 млрд 877 млн 4 минг долларга етди.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида экспорт ҳажми 4 млрд 535 млн 5 минг доллар, импорт ҳажми эса 8 млрд 342 млн долларга етди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келади — 7 млрд 930 млн доллар (2022 йилнинг шу даври учун 7,5 миллиард доллар). Шундан, экспорт 2 млрд 668 млн 2 минг долларга, импорт эса 5 млрд 261 млн 8 минг долларга тенг бўлди деб хабал қилган Спутник сайти.

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3 млрд 592 млн 4 минг долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 1 млрд 165 млн доллар, импорт эса 2 млрд 427 млн доллар.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 814 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 566 млн доллар, импорт эса, 247 млн доллар.

Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 508 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт 109 млн доллар, импорт эса, 398 млн доллар.

Арманистон билан ташқи савдо айланмаси 33 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 26 млн доллар, импорт эса, 6 млн доллар.

Ёрлиқ