ноябр 26, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Қатар Ўзбекистонда тезюрар поездлар учун темирйўл қурмоқчи
    Қатар Ўзбекистонда тезюрар поездлар учун темирйўл қурмоқчи

Қатарнинг Power International Holding компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритади. 

Ўзбекистон Туризм қўмитаси хабарига кўра, қўмита раиси Умид Шодиев Power International Holding компанияси бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация билан учрашди. Унда мамлакатдаги туризм имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга сармоя йўналтириш масалаларини кўриб чиқди.

Компания Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ҳам бор.

Шунингдек, мамлакатнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ