ноябр 27, 2023 13:37 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазирини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди деб хабар қилган Спутник сайти.

Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма фонд ташкил этилмоқда.

“Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ