ноябр 27, 2023 18:21 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Саудия Арабистони ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
    Мирзиёев Саудия Арабистони ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистонда Саудия Арабистони билан ҳамкорликда йирик энергетика лойиҳаларига старт берилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлашга старт берилди.

Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.

Қайд этилишича, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради. Бундан ташқари, минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.

“Ушбу “пилот” лойиҳа доирасида мамлакатимизда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади”, — дейилади хабарда.

Ёрлиқ