ноябр 29, 2023 17:37 Asia/Tashkent
  • Андижонда Ўзбекистон - Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлди
    Андижонда Ўзбекистон - Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлди

26 ноябр куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

«Дунё» хабарига кўра, 21-26 ноябр кунлари бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди, чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлари ўтказилди.

Учрашувлар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Музокараларнинг аввалги раунди 13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг давомида демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилган эди.

Ёрлиқ