ноябр 30, 2023 11:14 Asia/Tashkent
  • Россия 2024 йилда Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия нефти етказишни уч баробар оширади
    Россия 2024 йилда Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия нефти етказишни уч баробар оширади

у ҳақда компания транспортировка департаменти директори Абай Бейсембаев маьлум қилди.

Ўзбекистоннинг «Sanoat Energetika Guruhi» (SANEG) компанияси «Қазтрансойл»га 2024 йилда 500 минг тонна Россия нефтини транзит қилиш ва келгусида транзитни 1 млн тоннага етказиш имконияти бўйича ариза берган», — деган Абай Бейсембаев. Шу сабабли Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефтини транзит қилиш ҳажми 2024 йилда 500 минг тоннагача оширилиши кутилмоқда.

2023 йилда «Қазтрансойл» АЖ магистрал нефт ҳайдаш қувурлари орқали Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити 154 минг тоннага етиши кутилмоқда. 2023 йилнинг январ-октябр ойларида «Қазтрансойл» АЖ Ўзбекистонга 104 минг тонна Россия нефтини ҳайдаб берган.

2023 йилнинг II чорагида ҳайдалган Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефт ҳажми 37,9 минг тонна бўлган, I чоракда эса 10,7 минг тонна. Бундан келиб чиқадики, Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон магистрал қувурлари орқали етказилаётган нефт ҳажми тобора ўсиб бормоқда.

«Қазтрансойл» магистрал нефт ҳайдаш қувурлари орқали Россия нефтини Ўзбекистонга етказиш 2017 йилда бошланган. Ўшанда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани ташкил этган. 2018 йилда 36 минг тонна нефт харид қилинган. 2019–2022 йилларда Россия нефти Қозоғистон орқали Ўзбекистонга узатилмаган.

Ёрлиқ