Саидов Британия ташқи ишлар вазири билан учрашди
ноябр 30, 2023 13:03 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Британия ташқи ишлар вазири билан учрашди
Бахтиёр Саидов бугун Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинланган Девид Кемерон жаноблари билан учрашиб, Ўзбекистон - Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни барча соҳаларда мустаҳкамлаш борасида келгусидаги саъй-ҳаракатлар, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқилди.
Ёрлиқ