Саидов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилишида иштирок этди
(last modified Fri, 01 Dec 2023 08:08:43 GMT )
декабр 01, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Саидов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилишида иштирок этди
    Саидов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида иштирок этди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Бахтиёр Саидов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Скопе шаҳрида бўлиб ўтган 30-йиғилишида иштирок этди.

"Биз Ташкилотнинг амалдаги раиси, Шимолий Македония ташқи ишлар вазири Буяр Османи жанобларига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, жаноб Османи ва унинг жамоасини Шимолий Македониянинг 2023-йилда Ташкилотдаги раислиги муваффақиятли якунлангани билан табриклаймиз." дейди Саидов ўз телеграм каналида

Ўзбекистон ТИВ раҳбари таькидлади:Ўзбекистон ЙХҲТ билан фаол ҳамкорликка содиқ қолади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифалари Ташкилот фаолиятининг барча уч йўналиши бўйича мамлакатимиз зиммасига олган мажбуриятларга тўлиқ мос келади.

Саидов шунингдек, ушбу йиғилиш доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартибини муҳокама қилинди ва олий даражада эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқилди.