Ўзбекистон фаровонлик рейтингида 100-ўринда
Британиянинг Legatum Institute халқаро таҳлилий маркази мамлакатларнинг фаровонлик даражаси бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди (Legatum Prosperity Index 2023)
Ўзбекистон республикаси ушбу рейтингда дунёнинг 167 давлати орасида 100-ўринни эгаллади деб хабар қилган Кун сайти..
Бу эса Марказий Осиё давлатлари орасида учинчи кўрсаткич: Қозоғистон 69-ўринда, Қирғизистон 94-ўринда, Туркманистон 107-ўринда ва Тожикистон 113-ўринда қайд этилган.
Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, Скандинавия мамлакатлари - Дания, Швеция ва Норвегия дунёдаги энг гуллаб-яшнаган давлатлар ҳисобланади. Энг фаровон мамлакатлар бешлигига Финляндия ва Швейцария ҳам кирди.
Рейтингда сўнгги ўринларни Сомали, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Яман ва Жанубий Судан эгаллаган.