Ўзбекистон-Қирғизистон фонди доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди
(last modified Thu, 07 Dec 2023 10:30:14 GMT )
декабр 07, 2023 15:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Қирғизистон фонди доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди
    Ўзбекистон-Қирғизистон фонди доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент .уз сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари мулоқотида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Мирзиёев ва Жапаров  мустаҳкам дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари бугун юқори суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда. Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон фондининг фаолияти доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди.

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.