декабр 11, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ҳибсга олишлар давом этмоқда. Фарғонада ҳам 75 киши қўлга олинди
    Ўзбекистонда ҳибсга олишлар давом этмоқда. Фарғонада ҳам 75 киши қўлга олинди

Ўзбекистон Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига кўра, Фарғона вилоятида «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида 96 та жиноят аниқланди ва бир қатор жиноят олами вакиллари ушланди.

Газета сайтининг хабар қилишича Ўзбекистонда жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахс безорилик устида қўлга олинди.

Хабарга кўра, ўтказилган тадбирларда 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситаси, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда, 42 та қурол-яроғлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Хусусан, Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келингани аниқланди.

Шунингдек, 9 декабрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирларда муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган, «тезкор вазиятга салбий тасир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор» Б.Ҳамидов ҳам ушланди. У шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрган.

Ёрлиқ