Россия саноат ва савдо вазири: Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширамиз
(last modified Sun, 17 Dec 2023 10:36:48 GMT )
декабр 17, 2023 15:36 Asia/Tashkent
  • Россия саноат ва савдо вазири: Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширамиз
    Россия саноат ва савдо вазири: Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширамиз

Россия бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. 15 декабрь куни Москвада ўтказилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Россия Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея маълум қилди .

Ўзбекистон ва Россия  томонлари стандартлаштириш ва метрология соҳасида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон томонидан синов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш учун синов ускуналарининг тавсия этилган рўйхатлари шакллантирилган.

«Бунинг натижасида ЕОИИ (Евросиё иқтисодий иттифоқи)нинг 15 та техник регламенти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мумкин бўлади. Биз энергетика соҳасидаги ҳамкорликка катта аҳамият берамиз ва Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини ўрганмоқдамиз», — дея Мантуровнинг сўзларидан иқтибос келтирган Газета сайти.

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Россия Ўзбекистоннинг ўз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлайди ва геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр.

«Бизда Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда нефть ва газни қидириш бўйича муваффақиятли лойиҳалар мавжуд. Собиқ совет тарихида биринчи марта Ўзбекистон ҳудудида углеводород хомашёси учун сейсмик қидирув ишлари олиб борилди. Уларнинг натижалари минтақада йирик, асосан газ конлари топилишини имконини беради», — деди у.

Ҳукуматлараро комиссиянинг 24-мажлисида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳам иштирок этган.