декабр 19, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон собиқ қишлоқ хўжалиги вазири қамлққа олинди
    Ўзбекистон собиқ қишлоқ хўжалиги вазири қамлққа олинди

Ўзбекистон собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди.

Кун сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланиб тергов қилинмоқда. У жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Собиқ қишлоқ вазири Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).

Азиз Воитов муқаддам «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган, 2022 йил августида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган, 2023 йил ёзида Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетиши ортидан 2023 йил октябр ойида вазирлик раҳбарлигидан олинганди.

Ёрлиқ