Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларини яна огоҳликка чақирди
(last modified Sun, 24 Dec 2023 06:58:03 GMT )
декабр 24, 2023 11:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларини яна огоҳликка чақирди
    Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларини яна огоҳликка чақирди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.

Кун сайтининг сайининг хабар қилишича, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабар берилганди.