Туркия Ўзбекистон томони ўз фуқаролари учун визаларни бекор қилишига умид билдирди
(last modified Mon, 21 Nov 2016 09:53:04 GMT )
ноябр 21, 2016 14:53 Asia/Tashkent
  • Анқара Ўзбекистон фуқаролари
    Анқара Ўзбекистон фуқаролари

Анқара Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилган ва Тошкент томони ҳам шундай қадам ташлашини кутмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилган.

Кун.ўз сайтига кўра,  «Туркия Ўзбекистон билан алоқаларда янги саҳифа очди. Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни киритган. Умид қиламизки, Ўзбекистон ҳам Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилади», — деган Чавушўғли.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 18 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган ва Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашгач, икки мамлакат алоқалари мустаҳкамланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ