ноябр 21, 2016 18:42 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Ўзбекистон—Британия кенгаши ҳамраиси Барбара Ҳэй билан учрашди

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон—Британия кенгаши ҳамраиси Барбара Ҳэй билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгаши ҳамраиси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Барбара Логан Ҳэйни қабул қилди. Барбара Ҳэй кенгашнинг 23-мажлисида иштирок этиш учун Буюк Британия бизнес вакилларидан иборат нуфузли делегацияга бош бўлиб мамлакатга келганди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Кун уз сайти маълум қилди. Мулоқот давомида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари Ўзбекистон—Британия кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Барбара Ҳэй Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгашининг 23-мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларидаги учрашувлар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда мазкур кенгаш савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг самарали механизмларидан бири ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг муҳим платформаси ҳисобланади.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Алан иштирок этди.

 

Ёрлиқ